Гость 

чт, 03/08/2018 - 14:44

Открытое письмо
Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромоновичга!

факультет деканларини лавозимга тайинлаши

Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромоновичга!
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Муродов Отабек Бахриддиновичга!

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг ректори Оразимбетов Қуанишбайнинг «факультет деканларини лавозимга тайинлаши» жараёни ҳақида

Ҳурматли Шавкат Миромонович! Оразимбетов Қуанышбай Нукус давлат педагогика институтига 2016 йил август ойида ректор бўлиб келганидан кейин, институтда ишлаётган ҳар бир факультет деканини кабинетига чақириб, «агар декан бўлиб ишлайдиган бўлсанг, деб» ҳар семестр (сессиялардан ташқари) давомида 10-15млн. сўм миқдорида ставка белгилаб, ёки шу миқдордаги хизмат буюрди. Ушбу мажбуриятни бажарган факультет деканлари ўз лавозимида ишлаяпти, бажармаганларини лавозимидан бўшатди.
1. Масалан, Педагогика факультети декани Аллаяров Муратни лавозимдан бўшатиб, унинг ўрнига олдин 2011-2014 йиларда шу факультетнинг декани лавозимида ишлаган, факультет декани фаолияти даврида факультетда порахўрлик авж олиб, профессор-ўқитувчиларнинг норозилиги, жамоада соғлом муҳит бузилганлиги сабабли 2014 йил факультет декани лавозимидан бўшатилган Шынғыс Сапаровни 2016 йил декабрь ойида яна факультет декани лавозимига тайинлади.
Сапаров Шынғыс факультет декани бўлиши учун институт ректори Қ.Оразимбетовнинг яқин одами Нукус педагогика коллежи директори Пахратдинов Даўлет («пединститут отдел кадри» деган лақаби бор) орқали институт ректори Қуанынбай Оразимбетовга 5 минг доллар пора берган.
2. Ректор Оразимбетов Куанишбайнинг «ставкаси»ни бажара олмаган ва унинг ўтказаётган зуғумига чидам бера олмаган чет тиллари факультети декани Мамирбаева Динани «эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисидаги» аризасини ёзишга мажбур қилди. Мамирбаева Дина бошқарган вақтида чет тиллари факультети барча фаолият турлари бўйича институтнинг факультетлари орасида энг намунали факультет бўлган эди. Факультет ўқитувчилари Мамирбаева Динадан нима учун лавозимидан бўшаши тўғрисида арза ёзганини сўраганларида, у факультет жамоаси олдида «ректор Оразимбетов Куанишбайнинг пулли ҳамёни бўлишини ҳоқламаслигини ва таълим сифатига қизиқмайдиган институт ректори билан ортиқ ишлай олмаслигини» тўғридан-тўғри айтди.
Мамирбаева Динанинг ўрнига чет тиллари факультети декани лавозимига ушбу лавозимни эгаллаш учун ўзининг Нукус шаҳри 21 кичик туманда жойлашган 1 хонали квартирасини сотиб Оразимбетов Куанишбайга 6 минг доллар пора берган Дильманов Илюшани тайинлади.
3. 2016-2017 ўқув йилининг охирида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги орқали Физика-математика факультетини иккига – Физика-меҳнат ҳамда Математика-информатика факультетларига бўлиб, ректор К.Оразимбетов математика-информатика факультети декани лавозимига Алланазаров Жуманиязни тайинлади.
Алланазаров Жуманияз бундан олдин Қорақалпоқ давлат университетида молия ва иқтисод ишлари бўйича проректор лавозимида ишлаб келиб, молия масалалари бўйича қонун бузиш ҳолатларини содир этганлиги сабабли ишдан олинган эди. Оразимбетов Куанишбай Қорақалпоғистон Республикаси Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаётган даврида Алланазаров Жуманиязни Нукус маиший хизмат кўрсатиш коллежига директор этиб тайинлайди. Алланазаров Жуманияз у ерда 6 ой ишлаб, коллеж ўқитувчиларининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгашига унинг устидан қилган ёзма шикоятлари ва молиявий масалалар бўйича қонун бузиш ҳолатларини содир этганлиги сабабли ишдан ҳайдалган. Алланазаров Жуманияз коллеж директори лавозимига тайинланганидан сўнг коллеж жамоаси ўртасидаги муҳит бирданига салбий томонга ўзгариб кетди, ҳар хил гуруҳбозликлар авж олди, белгиланган миқдордаги сумма эвазига билим савияси паст ўқитувчилар ишга олинди.
Оразимбетов Куанишбай институт ректори лавозимига тайинланганидан сўнг, у ҳақидаги маълумотларга эга бўла тўриб, олдин судланган Алланазаров Жуманиязни информатика ўқитиш методикаси кафедраси мудири лавозимига, кейин 2017 йил сентябрь ойдан эса ўзининг буйруғи билан математика-информатика факультети декани вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинлади. Маълумотларга кўра, Алланазаров Жуманияз декан лавозини олиш учун Оразимбетов Куанишбайга 7 минг доллар миқдорида пора берган.
Мана 7 ойдирки Алланазаров Жуманияз факультети декани вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб ишлаб келмоқда, ректор Оразимбетов Куанишбай эса уни Олий таълим вазирлигидан факультет декани лавозимига тасдиқлатиб беришга ваъда бермоқда. 27 февраль куни институт ректори хонасида ректор Оразимбетов Куанишбай билан Алланазаров Жуманияз ўртасида катта жанжал келиб чиқади. Бунинг сабаби Алланазаров Жуманиязнинг ректордан «Информатика ўқитиш методикаси» кафедраси мудири лавозимига газетага танлов эълон бермаслигини талаб қилганлигида, чунки, агар Олий таълим вазирлигида уни декан лавозимига тасдиқламаса, у ўзининг олдинги институт Кенгашида танловдан ўтган кафедра мудири лавозимига қайтишини ҳоқлайди.
Ҳозир 7 ойдан буён «Информатика ўқитиш методикаси» кафедраси мудири лавозимини Аляминов Мурат вақтинча бажариб келмоқда. Шунингдек, Алланазаров Жуманияз ректор Оразимбетов Куанишбайдан Олий таълим вазирлиги орқали тезроқ факультет декан лавозимига тасдиқлатиб беришини, акс ҳолда агар у тасдиқланмаган тақдирда 7 минг долларни қайтариб беришини сўрамоқда.
4. 2017-2018 ўқув йилининг бошида педагогика институти тез орада Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфига ўтказилишини ва у ерда кадрлар масаласига жуда жиддий қаралишини олдиндан билиб, ректор Оразимбетов Қуанишбай Халқ таълими вазирлиги буйруғини тақдим этиш орқали Асаматдинов Эргашни (базавий таълими филолог) тарих факультети декани лавозимига расмийлаштирди. Бунинг билан у уша пайтда тарих факультети декани лавозимида ишлаб келаётган тарих фанлари доктори Абдуллаева Яхшибекани фақат факультет йиғилишида вақтида хабардор қилган. Институт ректори Оразимбетов Куанишбай уни шарманда қилиш мақсадида «Абдуллаева Яхшибека бу кадр алмашиши масаласи ҳақида фақат ҳозир билаётгани»ни йиғилишда тўғридан-туғри факультетнинг барча жамоаси олдида айтди. Асаматдинов Эргаш факультет декани лавозимини эгаллаши учун ўзининг «Спарк» автомашинасини сотиб, институт ректори Оразимбетов Куанишбайга 5 минг доллар пора берганини институтнинг барча жамоаси билишади.
5. Шунингдек, институтнинг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфига ўтказилишидан олдин ректор Оразимбетов Қуанишбай Халқ таълими вазирлиги орқали Абдиев Азаматни филология факультети декани лавозимига тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғини расмийлаштирди. Факультет декани лавозимини эгаллаш Абдиев Азамат институт ректори Оразимбетов Куанишбайга 4 минг доллар миқдорида пора берган. Ҳозирда Абдиев Азамат бошқариб келаётган филология факультети (олдинги икки - қорақалпоқ тили ва адабиёти ҳамда ўзбек тили ва адабиёти факультетлари бириктирилди) жамоанинг ҳамжиҳатлиги йўқолган, гуруҳбозликлар авж олаётган, ўқитувчилар орасида ишонч йўқолган, талабаларнинг дарсларга давомати бўйича институтдаги энг охирги ўринда келаётган факультетлардан бирига айланди.
Ҳурматли Шавкат Миромонович! Сизнинг ташаббусингиз билан таерланган Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш ҳақида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарори қабул қилинганлигига қарамасдан, Нукус давлат педагогика институти ректори Оразимбетов Куанишбайнинг «фаолияти» давлат сиясатига қарши, шунингдек, унинг харакатлари педагогика институтида коррупцион муҳитни яратишга қаратилган.

Институт ректори Оразимбетов Куанишбайнингпедагогика институтидаги коррупцион харакатлари ва жамоодаги муҳит буийча халк ичида шъерлар.

Гарезсизлик алган жыллар ишинде
Пединститута бес ректор озгерди
Келип кетти белли-белли жигитлер
Алтыншысы хайран етти бизлерди.

Оразымбетов ректор болып келгенде
Коп уаделер берди шыгып минберге
Ким билипти ким ойлапты-жыл отпей
«Тышкан тесиги»болады деп мын тенге

Карык болмаган бурынгы ис орнында
Жолдан бурган бузган жап-жас кызларды
Калай оны ректор етип сайлаган
Биле тура амораллык минезин

Мази бир соз емес ызында-ызын
Айта берсен гаптин торкини узын
Ул-кызынын анасы хаялы турып
Катын усти алган Венера окыушы кызын

Бердах бабам жазган «Салык» хаккында
Кыйын болса болган шыгар уактында
Кууанышбайдын салыкларын еситсен
Бердах бабам кешер таждан-тахтанда

Сизге хеш гап баба салык дегенин
Ешегин бар екен сатып бериуге
Корсее еди Кууанышбайдын жегенин
Карады жас Венера катыны пулга жериуге

Арсыз бет жок екен-бунын бетинен
Тойындыма бастын куйка етинен
Сонша жыллар уйыткыдай уйынган
Институттын тийисти бир шетинен

Бердах баба сен халыкшыл шайырсан
Кара менен акты былай айырсам
Хар ай сайын еки жуз доллардан салык бар
Толемеске деканга илажын жок кайылсан

Куанышбай салык толегенге карап бахалады
Улбосын Жуманияз Азамат-намуна болды
Салык толемеген институттын мактанышы болып журген
Гулмурза Дина Яхшийбикени-деканлыктан босатты

Лауазым керек болса институттан
Усаклап сатылыу бахасы шыкты
Кызыктырмас колынан ис келиуи
Кимде акша коп болса минберге шыкты

Эргаш деген декан болды Спаркин сатын
Ильюшага 6 мын доллар берди деканлыкты
Жуманияздан студентин коп деп 7 мын алды
Азамат филфакка 4 мын доллар берип кутылды

Еки мын доллар-мугалим кылады Куанышбай
Мын долларга ярым ставка шартнама таяр
АРМга жумыска кириу келиседи 700 долларга
Лаборантка бес жуз доллар койады колды

Куанышбайдын жумыс пенен иси жок
Нашар корсе куужынлайды кораздай
Институтка бийилик етти еси жок
Памсиз патас харам парахор

Шошка келип кызларын жолдан урды коп
Жамаат биледи кимлер оган деди хоп
Исмин корсетсек шанарагы болады оп
Сол ушын кызлар журин тыныш боп

Институт куш едигой бириккен
Мерез келди сап денени ериткен
Ер азамат жигитлерди майырды
Гумалактай карын майды шириткен

Памсизге пам, жаккан менен жукпайды
Арсызлардан хеш жаксылык шыкпайды
Барлыгыныз бирикпесен институт
Бир-еки аттын хасла шаны шыкпайды.

Тынлагандай кулак барма бизлерде
Мына журис жуда жанга такалды
Мешкей бала коркпайды-го кудайдан
Бердах баба корип кет бул ахуалды.

Нукус давлат педагогика институтининг профессор-укувтучилар жамоаси номидан.

Поделиться и распространить

Обсудить

Plain text

  • Допустимые HTML-теги: <a> <em> <strong> <cite> <blockquote> <code> <ul> <ol> <li> <dl> <dt> <dd>
  • HTML-теги не обрабатываются и показываются как обычный текст
  • Адреса страниц и электронной почты автоматически преобразуются в ссылки.
  • Строки и абзацы переносятся автоматически.

Обсуждения

Добрый день, Елена Николаевна Батурина ! Решилась обратиться к Вам за помощью от безысходности. Я уже писала Вам письмо и отправляла по почте. Но ответа от Вас так и не получила до сих пор.

Помогите, Елена Николаевна !

Где Вы проживаете?

.........

Осторожно мошенник он же администратор сайта сборденег.ком Он там вымогает почту и тут уже влез мошенник.

Надеюсь на вашу помощь

Наше государство думает что на эти деньги можно прожить

Прошу помощь ради деток ... которые в данный момент нуждаются во многом

Помогите пожалуйста... я вас очень прошу

Очень на Вас надеемся!!!

Откликаюсь на вашу просьбу о помощи.
Окажу помощь в лечении. (деньги не отправляю) ЦЕЛИТЕЛЬ

Откликаюсь на вашу просьбу о помощи.
Окажу помощь в лечении. (деньги не отправляю) ЦЕЛИТЕЛЬ

Всем здравствуйте! Здесь действительно помогают?!evgeniymurka0708@gmail.com

Откликаюсь на вашу просьбу о помощи.
Окажу помощь в лечении. (деньги не отправляю) ЦЕЛИТЕЛЬ

Откликаюсь на вашу просьбу о помощи.
Окажу помощь в лечении. (деньги не отправляю) ЦЕЛИТЕЛЬ

Откликаюсь на вашу просьбу о помощи.
Окажу помощь в лечении. (деньги не отправляю) ЦЕЛИТЕЛЬ

Техническая поддержка сайта info@otkrytoe-pismo.ru