Ойбек Исаков Улугбекович 

андижан

пн, 12/24/2018 - 20:19

Открытое письмо
Президенту Республики Узбекистан Мерзияеву Шавкату Миромоновичу!

Обрашшения

Ассалому алайкум мухтарам Шавкат Мирамонович! Мен тухматдан судланган собиқ харбий хизматчиман Сизга ушбу аризани иложсиз ёзиб мурожаат қилишга мажбур бўлмоқдаман. Ушбу хатимни сизнинг қўлингизга етиб боради деган умидда ёздим. Бунга асосий сабаб, мен хозирда яшаб келаётган Андижон вилояти Пахтаобод тумани худудида “Миллий халқўйинлари”ни сақлаб қолиш мақсадида 2017 йил 27-март кунидан бошлаб, амалдаги қонунларга риоя қилиб, белгиланган тартибларда рўйхатдан ўтдим. "CHEMPION-ZAMIN" номли МЧЖ ташкил этдим. Бу жамиятнинг асосий мақсади. Улоқ (кўпкари), миллий кураш, дорбозлик, масқарабозлик, хўроз, қўчкор ва бошқа халқ ўйинларини ташкил қилиб, фаолиятим давомида 15 нафар янги ишчи ўрни хамда миллий цирк яратишни мақсад қилган эдим. 2018 йил 25-декабрга кунига қадар Пахтаобод туман хокимлигига, туман ИИБга, Андижон вилояти хокимлигига, вилоят ИИБ маъсул ходимларига, вилоят ИИБ ЖТСБ бошлиғига учраганимда менга асоссиз равишда рад жавоби берилди. Андижон вилояти хокимининг тадбиркорлар билан уларни қўллаб қувватлаш учун ўтказган йиғилишларида икки маротаба қатнашдим ва ўз таклифларим билан уларни таништирдим. Таклифим вилоят хокимига мақул бўлди, ва вилоят ИИБ, вилоят ИИБ, ЖТСБ дан рухсат олиб берди ва менинг ёнимда телефон торқали Пахтаобод туман хокимига хамда Пахтаобод тумани ИИБ бошлиғига тинчликни сақлаш учун 2 нафар ички ишлар ходими бириктириш учун тақсимот бериш кераклигини айтди вилоят хокимининг икки маротаба берган топшириғига қарамасдан собиқ ИИБ бошлиғи Д.Ихволдинов хамда Туманимиз ИИБ Масъул ходимлари менинг фаолиятимга тўсик бўляпди. Буни қандай тушуниш мумкин. 1 йил 9 ойдан бери сарсон келиб кетаман. Вилоят хокимининг олдига яна қайта-қайта бордим аммо у кишининг хам мендан бошка ишлари кўп эканлиги, ва халқини ўйлаб бир жойда тураолмаслиги боис қабулига кира олмаяпман. У инсон хам менга кўлидан келганча ёрдамини айямаслигини биламан. Менга туманимиз ИИБдан фаолият юритишмга рухсат берилиб, 2 нафар ходим бириктирилиши учун тақсимот қилиниши керак эди.
Ушбу туманимиз ИИБ томонидан бериладиган тақсимот вилоят ИИБ ва вилоят ИИБ ЖТСБ билан тинчликни сақлаш учун икки нафар ходим бириктирилишида шартнома қилишим учун керак. Беш маротаба Сизнинг виртуат қабулхонангизга ва 1 маротаба Республика Прокурорига мурожат қилдим, лекин улар хам, туманимизнинг юқорида номлари келтирилган ташкилотларига мени мурожаатим юзасидан ёзма равишда хат юборишига қарамай, менинг мурожатимга хеч қандай қониқарли жавоб берилмаяпти. Туман ИИБ бошлиғи ўзининг тинчлиги йўлида менинг мурожатимга хар хил бахоналар билан хеч қандай амалий ёрдам беришмаяпти. Туман ИИБ бошлиғи ва мовуни (02) масул ходимлари бизга иш оширасиз деб рухсат хамда тақсимот беришмаяпди. Пахтаобод туман прокурори 2 маротаба ИИБ бошлиғига хар хил бахоналар қилиб қийинчиликлар туғдирмасдан ёрдам беришни айтган барибир фойдаси бўлмади. Собиқ туман хокими (Ф.Хожиматов)нинг олдига ўн маротаба мурожат килиб кирдим. Улар менга бу фаолиятни олиб бориш учун ИИБ бошлиғи рухсат бермаётганини рўкач қилиб келди. ИИБ бошлиғи эса менга фақатгина ўзларининг галларини маъкул деб топиб, оғзаки ва ёзма равишда ўзларига қулай ва мос жавобни бериб келишмоқда. Вилоятимизга Ички Ишлар Вазири келиб фуқаролар билан Сайёр қабуллар уюштираётганда қабулига бориб кираётганимда туманимиз собиқ ИИБ бошлиғи Д.Ихволдинов мени кўриб қолиб қабулига киргазмади ва бўлди кирманг туманга бориб эртадан очаверасиз деб қайтариб юборди.
Мен уларга бу ўйинлар қонуний эканлигини, жонзотларнинг эгаларига эса совринлар берилиши асосида иш олиб боришим хақида айтдим.
Менинг бу фаолиятим бизнинг вилоятимиз учун янгилик бўлади.
Нега энди айнан бизнинг вилоятимизда шундай “Миллий халк ўйинлари"ни ўтказишга қонуний рухсат йўқ. Ахир Республикамизнинг бошқа вилоятларида шу каби халк ўйинлари ўтказиб келинмоқда-ку. Масалан Наманган вилояти Чортоқ туманида худди шунақа арена очилган хозирда у фаолият юритиб келмоқда 500-1000 кишига билет олиб киради.
Мен бу жамиятни-миллий циркни кўп сонли вилоятимиз ахолисининг хохиш ва истакларини амалга ошириш мақсадида ташкил килган эдим.
Қолаверса ушбу уйинларга қизиққанлар масалан хўроз уйинларига қизиққанлар хеч қандай диний оқимларга ва шунга ўхшаш нарсаларга умуман кизиқишмайди.
Узим собиқ харбий хизматчи бўлганлигим учун буни тушунаман.
Бир кунда минглаб ишқибозлар хўроз ўйинларига кирадилар ва шу билан кўнгил очиб жалб бўлади. Битта жанговор хурознинг нархи 500 000 (беш юз минг) дан 10 000 000 (ўн миллион)гача сотилади. Бу хам ўзига яраша бизнес. Андижонда хар икки хонадоннинг бирида ишқибозлар жанговор хўрозларни парвариш килади. Шунинг оркасидан тирикчилик қилаёганлар минглаб топилади. Факат буларга шароит йук. Лекин булар барибир хам яширинча овлоқ жойларда хўроз ўйинларини ўткизиб келишмоқда. Мен буларни бир жойга тўплаб, арэна қуриб, чипта сотишни йўлга қўйиб, МЧЖ хисоб рақамига тушган пул маблағидан маълум бир фоизини тартибни сақлаш учун ички ишлар билан шартнома тузган холда уларнинг хисоб рақамига пул ўтказиб бериб, икки нафар ИИБ ходими назоратида фаолият юритмоқчиман. Хозирда туманимизга янги хоким ва ИИБ бошлиғи тайинланди. Мен ИИБ бошлиғига учраганимда асоссиз равишда рад жавоби берилди. Кегин мен туман хокимига учрадим ва у кишига фаолиятимни юритсам бир кунда 1000 тагача ушбу ўйинларни кўргани ишқибозлар келишини ва 10 000 000 сўмгача хисоб рақамимга пул тушишини айтдим. Хокимят томонидан берилган топшириқлар ва хомийликларни сўзсиз бажаришимни айтдим. Туман хокимига бу таклифларим ёқди, ва менинг олдимда ИИБ бошлиғи билан гаплашди. ИИБ бошлиғи рози бўлмади. Хозирги кунга келиб мен МЧЖ ни ёпишимга тўғри келябди, кимга мурожат қилмай натижа бўлмаябди.
Юқоридагиларни инобатга олган холда, сиздан келгусида ушбу ташкил этилган жамиятнинг фаолиятини ИИБ ходимлари тўсиқларсиз юритилишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламан.

Поделиться и распространить

Обсудить



Обсуждения

Здравствуйте! Как можно с вами связаться по поводу этого письма.

Помогите мне пожалуйста моя семья в очень сильной финансовой трудности, я в отчаинии. Большие просрочки по кредитам и не где жить.

Помогите мне пожалуйста моя семья в очень сильной финансовой трудности, я в отчаинии. Большие просрочки по кредитам и не где жить.

пишите

18 часов Омар

Жизнь очень коротка.

19 часов Помошь

Спасибо

Прошу помочь

Без комментариев.

Мы уже смирились, что за положенные льготы придётся "воевать", но как смириться с ужасным будущим наших детей!?

Я не прошу миллионы и миллиарды, я смогу отдать через некоторое время как только заработаю, пожалуйста..

Крик о помощи

надеюсь на любую помощь

Вы получаете где-то и от кого-то! Поздравляю! Но тогда не засоряйте интернет, и не пудрите голову людям

Всем спасибо за письмо.

просим связаться с нашей организацией " общественный совет Граждан" г. Брянск.

Помогите прошу!

Здравствуйте дорогой Роман Аркадьевич я прошу вашей помощи так как не знаю как дальше жить.В детстве меня бросила мама и я воспитывался один,у меня очень тяжёлая жизнь была,не дай бог что бы не испыт

Помогите!!!

Кроме вас никто не поможет!уже глупые мысли лезут в голову!Я не смогу так жить

Манзилим Кора Камиш 1/2 дахаси махалламиз Олтинсой.

очень надеемся на положительный ответ, электронная почта: fitmilk@mail.ru

Печально,но факт.☹

Прощайте люди

Герман Оскарович прошу помочь в предоставлении льготного периода.

Техническая поддержка сайта info@otkrytoe-pismo.ru