Гость 

вт, 03/06/2018 - 07:37

Открытое письмо
Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромоновичга!

Нукус давлат педагогика институти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромоновичга!
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Муродов Отабек Бахриддиновичга!

Ҳурматли Шавкат Миромонович! Сизнинг эътиборингизга қуйидагиларни етказишга рухсат эткайсиз:
1. Шу йил 28 февралдан бошлаб Нукус давлат педагогика институти факультет деканлари ўринбосорлари факультет деканлари орқали ҳар куни институт ректоратига чақиртириб олинмоқда. Институт ректоратида институт ректори Оразимбетов Қууанишбайнинг бошчилиги ва босими остида 2017-2018 ўқув йилига қабул комиссияси масъул котиби институт илмий ишлар бўйича проректори Жалелов Моятдин ва Мактабгача ва бошланғич таълим факультети декани Улбосин Сейтжановалар ушбу декан ўринбосорларини сиртқи ўқув бўлимига ҳужжат топширган абитуриентларга балл қўйиш жараёнида йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатларига барча жавобгарликни ўз бўйинларига олишларига мажбур қилмоқда.
2. Қабул комиссиясида ишлаган даврида ҳар хил мутахассисликларга бекитилган декан ўринбосорлари абитуриентларга қўйилган балларнинг якунларини қабул комиссияси масъул котиби Жалелов Моятдинга беришди ва у «ректор ёрдамчиси» мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи Есемуратов Турсимурат билан бирга шу маълумотларни якуний қайдномага киритди.
3. Прокуратура томонидан текширишлар бошланганидан сўнг абитуриентларга балл қўйиш жараёнида қонун бузилиш ҳолатлари юз бергани, шунингдек, декан ўринбосорлари томонидан тегишли ҳужжатларга қўйилган баллар билан якуний қойдномадаги балларнинг бир бирларига мос келмаслик ҳолатлари аниқланди.
4. Ушбу қонун бузилиш ҳолатларининг сабаблари якуний қайдномадаги тўпланган балларни компьютерга киритиш жараёнида «олдиндан тайёрланган рўйхатдаги» маълум миқдордаги абитуриентларнинг баллари атайлаб юқорилатилганлиги ҳисобланади.
5. Институт ректорининг топшириғи асосида рўйхатни тайёрлаш билан декан Сейтжанова Улбосин, проректор Жалелов Моятдин, бўлим бошлиқлари Есемуратов Турсимурат, Арзиев Шарапат ва математика-информатика факультети деканининг маънавият ишлари бўйича ўринбосори Сейтбеков Адил шуғулланди.
6. Мазкур рўйхатга кириш учун 2 минг доллардан кам бўлмаган «маблағ» тўланиши керак бўлди.
7. Прокуратура томонидан қонун бузилиш ҳолатлари аниқлангандан кейин ўзларини жазодан қутқариб қолиш мақсадида проректор Жалелов Моятдин барча декан ўринбосорлари билан ўзининг иш хонасида гаплашиб бўлганидан сўнг уларни ректор Оразимбетов Қууанишбайнинг хонасига олиб келди. Бу ерда уларни ишдан ҳайдаши билан қўрқитиб, уларнинг ҳаммасини «декан ўринбосорларига ҳайфсан бериш» ҳақида чиқарилган ректор буйруғига қаршилиги йўқлиги ҳақида имзо қўйишларига мажбурлади. Декан ўринбосорлари билан гаплашаётган пайтида ректор уларга «сизларни ишга оладиган ҳам, ишдан ҳайдайдиган ҳам мен» деб дўқ қилади.
8. Проректор Жалелов Моятдин декан ўринбосорларини «Ректор сизларга берилган «ҳайфсан»ни 2 ойдан сўнг олиб ташлашга ва ундан кейин ҳайфсан олган барча декан ўринбосорларини энг кам ойлик иш ҳақининг беш борабори миқдорида моддий рағбатлантиришга ҳамда ректор қўллаб-қуватлаши остида бўлиши ва ишида ўсиш бўлишига ваъда берганлиги» ҳақида ўқтирди.
9. Бу буйруқ декан ўринбосорларининг исботлаши ва агарда девонхонани текшириб қоладиган бўлса расмийлаштирилган ҳолатда бўлишлиги зарурати туфайли олдинги сана билан расмийлаштирилди.
10. Мазкур буйруқ билан ректор ва унинг гуруҳидагилар босим ўтказиш йўли билан барча айбларни декан ўринбосорларига тўнтариш орқали ўзлари томонидан содир этилган жиноятлари учун жазодан қутилиб қолишни исташмоқда.
11. Шу ўринда икки декан ўринбосорлари Тлеуов Еркин ва Қудайназаров Айдослар айбни ўз бўйинларига олишдан бош тортишди ва агар уларни ҳайфсан бериш ҳақидаги буйруқга киритишса, улар Прокуратурага шикоят қилиши ҳақида масъул котиб Жалелов Моятдинга тўғридан-тўғри эътироз бирдиришди. Шу муносабат билан, улар бекитилган мутахассисликларда ҳам абитуриентларга балл қўйишда қонун бузилишлар юз берганига қарамасдан уларни мазкур буйруқга киритишмади.
12. Ҳозирги вақтда Давлат комиссияси томонидан Нукус давлат педагогика институтига мактабгача таълим мутахассислиги бўйича 100та ўриндан ортиқ квота берилди. Ректор Оразимбетов Кууанишбайнинг топшириғи бўйича унинг гуруҳи яна рўйхат тузиш бўйича «ўз фаолиятини» бошлади. Бунинг учун у «пулли мижозларни топиши учун» барча туманларга ўз одамларини юборди.
Ҳурматли Шавкат Миромонович! Ушбу декан ўринбосорларига ёрдам беришингизни Сиздан ўтиниб сўраймиз. Улар Сизнинг номингизга шикоят қилишга ўзлари жўрат қила олмайди, чунки улар институт ректори Оразимбетов Кууанишбай томонидан ҳозирги вақтда бўйсинмаганлиги учун факультет деканлари орқали институтдан ишдан ҳайдалиши ҳақида таъқиб қилинмоқда.

Нукус давлат педагогика институти жамоаси номидан

Поделиться и распространить

Обсудить

Plain text

  • Допустимые HTML-теги: <a> <em> <strong> <cite> <blockquote> <code> <ul> <ol> <li> <dl> <dt> <dd>
  • HTML-теги не обрабатываются и показываются как обычный текст
  • Адреса страниц и электронной почты автоматически преобразуются в ссылки.
  • Строки и абзацы переносятся автоматически.

Обсуждения

Где Вы проживаете?

.........

Осторожно мошенник он же администратор сайта сборденег.ком Он там вымогает почту и тут уже влез мошенник.

Надеюсь на вашу помощь

Наше государство думает что на эти деньги можно прожить

Прошу помощь ради деток ... которые в данный момент нуждаются во многом

Помогите пожалуйста... я вас очень прошу

Очень на Вас надеемся!!!

Откликаюсь на вашу просьбу о помощи.
Окажу помощь в лечении. (деньги не отправляю) ЦЕЛИТЕЛЬ

Откликаюсь на вашу просьбу о помощи.
Окажу помощь в лечении. (деньги не отправляю) ЦЕЛИТЕЛЬ

Всем здравствуйте! Здесь действительно помогают?!evgeniymurka0708@gmail.com

Откликаюсь на вашу просьбу о помощи.
Окажу помощь в лечении. (деньги не отправляю) ЦЕЛИТЕЛЬ

Откликаюсь на вашу просьбу о помощи.
Окажу помощь в лечении. (деньги не отправляю) ЦЕЛИТЕЛЬ

Откликаюсь на вашу просьбу о помощи.
Окажу помощь в лечении. (деньги не отправляю) ЦЕЛИТЕЛЬ

14 октября 2020 года отправил письмо-жалобу:
Президенту Узбекистана Шафкату Мирзияеву
Государственный комитет Республики Узбекистан по экологии и охране окружающей среды.

14 октября 2020 года отправил письмо-жалобу:
Президенту Узбекистана Шафкату Мирзияеву
Государственный комитет Республики Узбекистан по экологии и охране окружающей среды.

Техническая поддержка сайта info@otkrytoe-pismo.ru