Таджикистан 16 октября, 2020 - 02:07
Открытое письмо
Мирзияеву Шавкату Миромановичу

Мурожаатнома

ӮЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУРМАТЛИ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВГА МУРОЖААТНОМА
Ассалому алайкум ҳурматли Президент Шавкат Миромонович!
Сизга собиқ ватандош бӯлган, ва Ватанига қайтиш нияти билан бир умр ӯзга юртда яшаган, киндик қони тӯкилган Она- Ватан бағрига қайтиш орзусидан умидини узмаган бир бобо ва унинг набираси, бир ота ва унинг фарзанди сифатида, Ватанга қайтиш орзуси бобокалону-оталардан мерос ва васият бӯлиб қолган бир ӯзбекнинг Сизга, ҳурматли Президент, қилаётган мурожаатномасини кабул қилишингизни истаб қоламан.
Мурожаат қилишимнинг сабаби – Ота-она юртим Андижонга қайтиш!!!
Шу боис мақсад аслини ӯзим ҳақимда қисқача маълумот беришдан бошлашни жоиз деб билдим. Мен, Козимбек Ҳамидов, 1955 йилнинг 11 октябрида Тожикистонинг Қӯрғонтепа шаҳрида зиёлий оилада дунёга келдим. Айни дамда Бохтар (собиқ Қӯрғонтепа) шаҳрида Носир Хусрав номидаги Давлат университетининг тарих ва жамиятшунослик кафедрасининг катта ӯқитувчиси сифатида фаолият кӯрсатиб келмоқдаман. Иш фаолиятим жараёнида ӯз илмий мақолаларим университет, республика миқёсида ва чет эл илмий журнал ва илмий-тадқиқотий конференцияларда чоп этилган. Булардан намуна тариқасида эътиборингизга ҳавола этмоқдаман:
1. Дубайда бӯлиб ӯтган халқаро илмий тадқиқот конференциясида грант тариқасида “Великий джихад-это борьба со своим эго” (Proceedings of the III International Scientific and Practical Conference “Innovative Technologies in Science” (February 28, 2017,Dubai, UAE);
2. РФ илмий конференциялари ва илмий журналларида “Терпел ли Чингисхан поражение?”, “«Мотылёк»- душа суфия” мақолаларим чоп этилган.
Айни пайтда нафақада бӯлсам ҳам, бир ставка ҳажмида тарих ва фалсафа мажмусидаги фанларини икки (рус, тожик) тилларида олиб бормоқдаман (илгари ушбу фанларни уч тилда, яъни ӯзбек, рус ва тожик тилларида олиб борардим).
Фарзандларим вояга етган, икки ӯғлим РФ фуқаролари, қизимни Андижонга (ота юртимга) турмушга чиқарганман, кенжа ӯғлим РФ да муҳожирлик меҳнатида фаолият қилмоқда. Яқинда камина Самарқанд, Бухоро ва Тошкентдаги азиз-авлиёларнинг муборак қадамжойларини зиёрат қилиб қайтдим. Ӯз таассуротларимни баён этишдан аввал Сизга, Шавкат Миромонович, оилавий миннатдорчилигимизни билдирмоқчиман:
1. Сизнинг башардӯстлик сиёсатингиз бӯлмаганда эди, бундай зиёрат нафақат каминага, балким ҳамма ӯзбек миллатига мансуб бӯлган шахсларга хам насиб этмасди;
2. 2002 йилдан бери Андижондаги қизим ва набираларимни кӯриш насиб этмаганди. Аллоҳнинг розилиги ва Сизнинг сиёсатингиз туфайли ӯтган йилнинг ноябрь ойи ва равон йилнинг февраль ойида қизим ва набираларим билан дийдор кӯришиш насиб этди.
3. Сизнинг сиёсатингиз билан ғайбдан (интернет) мунтазам танишиб бораман ва таҳсинлар ӯқийман. Куни кеча Ӯзбекистонга ташриф буюрганимда, сиёсатингиз натижаларини ӯз кӯзим билан кӯриб, ниҳоятда таажжубда ва таҳсинда бӯлдим. Озод ва обод Ӯзбекистоннинг гуркираб яшнаётганлиги, ӯзбек халқига кӯрсатаётган меҳрибончилигингиз ва ғамхӯрлигингиз олқишга сазовордир.
Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизни оиламиз тарихи билан қисқача таништиришимга ижозат бергайсиз.
Дадам – Ҳамидов Фотеҳ, (руҳлари шод бӯлсин) 12.02.1921 йил Андижон шаҳрида Абдулҳамид ҳаттот оиласида туғилганлар. Бобомлар Абдулхамид Зухриддинов ва каттабувимиз Муҳаррамхон ая (Чевар отин) ӯз даврининг саводли шахслардане эдилар. Бобомлар араб, форс тилларини мукаммал ӯзлаштирган, каттабувимлар ҳам араб, форс, лотин ва кирилл ҳарфларида бемалол қалам юритиб ӯзбек тилида ғазаллар битганлар.
ХХ асрнинг 30–йилларида Абдулҳамид Зуҳриддинов, яъни бобомлар оиласи қатағонлик натижасида, Афғонистон орқали Саудия Арабистонига кӯчиб кетиш мақсади билан Тожикистонга келиб қолганлар. Юки енгил бӯлган қариндошлар аввал бориб жой танлаш мақсадида олдинроқ чегарадан ӯтиб кетганлар. Абдулҳамид бобом серфарзанд (тӯрт ӯғил ва бир қиз) бӯлганликлари учун , то қариндошлар Арабистонда жойлашиб олиб, уларни чақиргунга қадар Тожикистонда кутишга мажбур эдилар. Аммо кутиш жараёнида Совет ҳукумати чегарани мустаҳкамлаб беркитиши натижасида бобомлар чегарадан ӯтолмай қолиб, қариндошларнинг ярми у ёқда, ярми бу ёқда қолиб кетганлар.
Тожикистонда Абдулҳамид бобомлар саводли бӯлганликлари учун колхозда аввал ҳисобчи, кейинчалик котиб бӯлиб ишлаганлар. 1941 йил уруш бошланган пайтда Абдулҳамид бобомларни НКВД ходимлари оила аъзоларига қаерга ва нима учун олиб кетаётганликларини айтмасдан олиб кетадилар. Бобомлар дом- дараксиз бӯлиб кетганларидан кейин каттабувимиз Чевар отинча (Мухаррамхон ая 1901 йили Андижонда туғилганлар) 4 ӯғил ва 1 қизларини чеварлик ва отинойилик қилиб оёққа турғизадилар. (Каттабувимизнинг оталари Андижонда қозилик қилишган ва Қози-дада тахаллуси билан машҳур бӯлганлар). Фақатгина ХХ асрнинг 70–йилларида берилган баъзи маълумотларга кӯра, нима учун бобомлар НКВД ходимлари томонидан олиб кетганликлари маълум булган. Бобомлар араб ва форс тилини мукаммал ӯзлаштирган билимдон шахс эканликлари учун ҳам уруш бошланганда НКВД тарафидан Афғонистонга махфий топшириқ билан жӯнатилган ва ҳатто ӯша ерда яна бир бор ӯз ходималаридан бирига уйлаб ҳам қӯйишган (наманганлик аёл экан). Бизга у аёлнинг исми шарифлари маълум эмас. Бобомларнинг қаерда эканликлари вафот этгунларига қадар сир сақланган. ХХ асрнинг 70–йилларида, вафот этганларидан кейин, КГБ ташкилоти томонидан бизларга (аниқроғи менинг катта акам (руҳлари шод бӯлсин илоҳим) Абдурашид Ҳамидовга: “Боболаринг Абдулҳамид Зуҳриддинов 104 ёшда Кобулда вафот этдилар. Уларнинг иккинчи оиласидан 5 ӯғиллари бор. Ижозат бӯлган маълумот шунча, бошқа ҳеч нарса айтолмаймиз” –деб жавоб берганлар. Баъзи маълумотларга қараганда, ҳозир ҳамма ӯғиллари Маккаи мукаррамага кӯчиб кетишган.
1941 йил, дадам – Фотеҳ Ҳамидов фронтга кетадилар. Отам Улуғ Ватан урушида 1941 йилдан то 1944 йилгача жанг қилиб, бир неча бор ярадор бӯладилар. Охирги марта оғир ярадорлиги сабабли госпиталдан уйга жавоб берганлар. Урушдан қайтиб келгач, дадамлар аввал шаҳар газетасида, кейинчалик (то нафақага чиққунларигача) ӯзбек тилида чоп этиладиган Тожикистон республика компартияси органи “Совет Тожикистони” (ӯзбек тилида) газетасида ӯз мухбир вазифасида ишлаб келганлар. Дадамлар Андижонни кӯп қӯмсардилар, туғилиб ӯсган жойларини кӯп эслардилар ва бизга ҳикоя қилиб берардилар. Охирги йилларда хасталаниб қолганларида: “Мени қабримда тик туришимни истамасаларинг Ватанга қайтинглар”,- деган васиятни кӯп қайтарардилар.
Катта амаким – Анварбек Ҳамидов уруш йиллари 15 ёшда бӯлсалар ҳам мактаб директори вазифасини ӯтаганлар. У киши 36 ёшда Қӯрғонтепа шаҳар ижроия қӯмитасининг раиси этиб тайинланганлар (60–йиллар).
Онам, Юсупова Обидахон (руҳлари шод бӯлсин), 1926 й. Андижон вилоятининг Пахтаобод туманидаги Қӯқонқишлоқ маҳалласида ӯзига тӯқ деҳқон оиласида дунёга келганлар. Уларнинг оиласи ҳам айнан шу қисматни ӯз бошларидан кечирганлар.
Ҳурматли Президент, интернет орқали, Ӯзбекистон телеканаллари орқали Ӯзбекистонда бӯлаётган ижобий ӯзгаришларни кӯриб, халқнинг фаровон ҳаёти учун берилаётган чексиз имкониятларни кӯриб ӯзбек бӯлганим учун ҳам ва ӯзбек халқининг шундай оқил ва одил раҳбари борлиги учун хам фахрланаман. Аммо қалбимнинг туб-тубидан келаётган: “Нега, нега биз у ерда эмасмиз?” деган нидо юрагимга найзадек санчилади. Беихтиёр Мухаммад Бобурнинг: “Андижоним қолди маним, Анда жоним қолди маним” деган қалб сӯзлари ёдимга тушади-ю, мухожирлик бизларга ота-боболаримиздан қолган мерос, ватангадолик авлодимиз пешонасига урилган муҳр деган хулосага келаман, ӯзимча. Чунки Маккаи мукаррамадаги қариндошларнинг маълумот беришларича, бизнинг авлодларимизнинг бош чашмаси йигитлик чоғидаёк Андижонни тарк этиб, Ҳиндустонда шоҳ бӯлсада, она замин гадоси бӯлиб яшаб ӯтган давлат арбоби, буюк ӯзбек шоири Заҳриддин Мухаммад Бобурнинг иккинчи ӯғли бӯлмиш Комронмирзога бориб тақалар экан. Маккаликларнинг ҳикояси бӯйича, Комронмирзонинг кӯзига акаси Ҳумоюнмирзо мил тортгач, Комронмирзо тарки дунё қилиб, Маккада умрининг охиригача қолиб кетган эканлар. Комронмирзонинг оила аъзоларини эса, Ҳумоюнмирзо Андижонга қайтариб жӯнатиб юборган эканлар. Бизнинг аждодлар ана шу уруққа хос экан. Янада Аллоҳ билгувчидур. Агар шундай булса, муҳожирлик бизнинг авлодимиз пешонасига ёзилган тақдири азал экан. Аммо тақдирдан нолиш ҳам Аллоҳнинг бандасига тӯғри келмас. Ҳарқалай ӯзбекман, ва Бобурмирзодек улуғ бир шоҳ ва шоирнинг авлодиданман!!!
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Мурожаатномани ёзишга сабаб бӯлган истак ва маълумотларга кӯчишга ижозат берсангиз.
Биринчидан: Юқорида қайд этганимдек, Сизнинг одилона, инсонпарварлик руҳида олиб бораётган сиёсатингиз бизнинг оила аъзоларимизни жуда ҳам хушнуд айлади. Шу сабабдан Сизнинг оқилона сиёсатингиздан биз ҳам баҳрамандмиз. Яъни Ӯзбекистондаги жигарбандлар билан дийдор кӯришиш насиб этди.
Иккиламчи: Ота–онамизнинг васиятларини бажарилишига Сизнинг сиёсатингиз қулай муҳит яратганлигидан ниҳоятда хурсандмиз.
Учинчидан: Агар Ватанга қайтиш имкониятига эга бӯлсак, ва тажрибали ӯқитувчи сифатида ӯз фаолиятимизни Она – Ватанда давом эттириб, бор куч-ғайратимизни келажак авлод таълим ва тарбиясига бахшида қилсак. Қолаверса ӯз фарзандларимиз ҳам Ватан тупроғида улғайиб ӯссалар деган умиддамиз.
Ижтимоий масалага ӯтадиган бӯлсак, зиёли оилаларнинг, хусусан ӯқитувчи ва шифокорларнинг ижтимоий ҳолати ҳаммага маълум. Масалан Россиянинг “политика переселения” сиёсатига назар солсак, хусусан шу табақадаги шахсларга пул ва мол имтиёзлари жудо қилинган. Аммо биз Ӯзбекистонга кӯчиб борадиган бӯлсак, (албатта Сизнинг ижозатингиз билан) бундай имтиёзларга ҳожат йӯқ. Фақат малакали ишчи мавқеи берилсагина кифоя (малакали имтиҳон топширишга ҳам розимиз). Ипотека ва узоқ муддатли кредитлар берилсагина бӯлди, қолганини ӯз ҳалол меҳнат ва шижоатимиз билан, насиб бӯлса,исботлаш биздан.
Ҳурмат ва эҳтиром ила Козимбек Ҳамидов
16.10.2020 йил.

Обсудить

Plain text

  • Допустимые HTML-теги: <a> <em> <strong> <cite> <blockquote> <code> <ul> <ol> <li> <dl> <dt> <dd>
  • HTML-теги не обрабатываются и показываются как обычный текст
  • Адреса страниц и электронной почты автоматически преобразуются в ссылки.
  • Строки и абзацы переносятся автоматически.
Еще письма

Обсуждения

2 недели Обращение

Вотв таком мусоре гуляют наши детки.

Просим оказать помощь беженцам и мигрантам с Украины. Необходимы продукты, вещи, одежда и обувь, школьникам и пожилым людям.

Если нужно выступить в вашем репортаже я готов!

Пусть у всех все будет хорошо

Спасибо Богу, что остались живые, но сейчас я в таких долгах и не могу позволить себе купить телефон

Да где только не писал, но увы долги растут, а добрых людей так и нет. Время видать уже не то, или люди все уже бедно живут. Всеравно надежда была.

3 недели Помогите

Забыла сказать ещё не успела раздать животных. И где можно снять дом от 20000 рублей может и по этому просят за несколько месяцев

Как легко в наше дикое рыночное время украсть обмануть за 5 минут и практически не возможно защитить себя от жуликов и мошенников в рамках Закона.

Здравствуйте дорогой Андрей Малахов.
Очень нравиться ваша передача,смотрю каждые выходные.Если пропускаю передачу ,смотрю на работе .

Согласна с каждым словом.

СОВЕРШЕННО СОГЛАСЕНЮ.ПОЧЕМУ МИХАЛКОВ Н.С.ЗАМЛЧИВАЕТ КТО КОНКРЕКТНО ВИНОВАТ.ПОСЛЕДНЕЕ ПОСЛАНИЕ ПРЕЗИДЕНТА РФ ВОЗМУТИЛО МНОГИХ РАБОТАЮЩИХ ПЕНСИОНЕРОВ.НИ СЛОВА ПРО НАС.А ВСЕ ЖДАЛИ.НАДО ИНДЕКСИРОВАТЬ Т

В данном контексте мне не понравилось отношение к другим детям, что значит круг общения ,лицеисты это что голубая кровь! Если Вы поступили в лицей, то Вы особенные!