Шахрисабз 29 июня, 2019 - 09:25
Открытое письмо
Мирзиёеву Шавкату Миромоновичу

Шикоят

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ Ш. М. МИРЗИЁЕВга

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар А.Авлоний
кучаси 3- уйда яшовчи Ташмуродов Искандар Ачилович
томонидан Тел: +998919595530

ШИКОЯТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.01.2010 йилдаги №ПП-1260 қарори, 10.11.2009 йилдаги №Р-3304 фармоиши бошқарув ҳодимлари қисқартирилиши ҳақида бўлсада, Тошкент шаҳар Туркистон кўчаси 7 манзилидаги “Ўздавтемирйўлназорат” инспекциясининг бошлиғи, Ўз.Рес.Мехнат кодексининг 103-модда талабига зид равишда, яъни маълумотим, мутахассислигим, мехнат стажимни, иш хажмимнинг куплигини инобатга олмасдан менинг лавозимимни қисқартирди.
10.06.2010 йил Миробод туманлараро судида раислик қилган У. Алмамедовдан, жавобгарнинг қўлида бўлган, менинг важларимни тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этишини ёзма равишда ( олганлиги хакида имзоси билан) сўраган бўлсамда, лекин суд раиси Ф.П.К. 57,65 моддаларига зид равишда бу талабимни инобатга олмади. Суд хайъатлари, жавобгарнинг ёлғон кўрсатмалари ва ўз кучини йўқотган ҳужжатлар билан чегараланишди. Суд давомида жавобгар, суд хайъатларидан РГИД-5 Ш.Очилдиевни ишлаётганини ва менинг 2 та хужаликда иш олиб борганимни яширишди. 16.06.2010 йилдаги, 03.08.2010 йилдаги суд қарори ва ажримида, Қашқадарё филиалининг 2009 йилдаги ҳисоботи кўчирмасида РГИД-5 Ш.Очилдиевнинг иши “қониқарли” деб баҳоланганидан, жавобгарнинг Қашқадарё филиалида ҳам бошлиқ ўринбосари ва поездлар ҳаракати хўжалиги инспектори РГИД-5 Ш.Очилдиевнинг суд ҳайъатларидан яширилгани кўриниб турибди.Тошкент шахар судининг 18.10.2010-йилдаги № 05-710/10 хатида важларим текширилмасдан «келишиб булмайди» дейилган. Тошкент шаҳар Прокуратурасининг 19.05.2011 й. №14/728 А-11-хатида менинг важларим текширилмасдан “асоссиз” деб, Ўз.Рес. Бош прокуратурасининг 15.04.2013 й. № 14/595-12-хатида менинг иш ҳажмим текширилмасдан, “Кам” деб курсатишган. Ҳолбуки Қашқадарё филиали ҳисоботи кўчирмасидан ва Қарши алоқа ва Қарши электр таъминоти ташкилотлари маълумотномаларига кўра мен 2 та хўжаликларда иш олиб борганим ва иш ҳажмим кўплигига ишонч ҳосил қилса бўлади.
Суд хайъатларига такдим этиш учун, жавобгарнинг қўлида бўлган ҳужжатларни олишда ёрдам беришларини сўраб, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорига 12.07.2010 йилда, 19.02.2018 йилда Тошкент шахар прокурорига, 23.02.2018 йилда Уз.Р. бош прокурорига мурожаатларим ҳам инобатга олинмади ва рад этилди.
Прокуратура ходимлари мурожаатларимдаги менинг важларимни текшириш у ёқда турсин, хатто эътибор хам беришмасдан, “ Прокуратура тўғрисидаги” Қонуннинг 7-моддасига зид равишда важларимни инобатга олишмади.
Мурожаатларим суд ҳайъатлари томонидан - 18 марта, прокуратура ходимлари томонидан - 20 марта рад этилиб, Ўз.Рес.Ф.П.К.нинг 350-моддасидаги муддат суъний равишда ўтказилиб келинмоқда.
Ҳозирги кунгача мехнат стажлари менинг меҳнат стажимдан кам бўлган, мутахассислиги ўқитувчи Ш. Исмоилов, суд ҳайъатларидан яширилган, маълумоти ўрта-махсус, бошлиқ ўринбосари ва поездлар ҳаракати ҳўжалиги инспектори лавозимидаги Ш.Очилдиевлар шу филиалда ишлаб келишмоқда.
Бундан ташкари мен иш олиб борган ташкилотларда фукаро А.Очилов иш олиб бормокда.
2010 йилдан бери менга нисбатан адолатсизлик давом этмоқда. Суд ва прокуратура ходимларидан норозиман.

А д о л а т к а р о р т о п и ш и д а С И З Д А Н С У Р А Й М А Н :
- Мурожаатимдаги важларни текширишда;
- Важларимни батафсил ифодалашда шахсий қабулингизни;
- Адолатсизликлардан хабардор бўлишда халкимиз билан туғридан-туғри телемулоқат ўтказишингизни;
- Қонун билан ҳимояланган хуқуқларим тикланишида АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИШИНГИЗНИ СЎРАЙМАН.

«_29_» июн 2019 йил Ташмуродов И.А

Обсудить

Plain text

  • Допустимые HTML-теги: <a> <em> <strong> <cite> <blockquote> <code> <ul> <ol> <li> <dl> <dt> <dd>
  • HTML-теги не обрабатываются и показываются как обычный текст
  • Адреса страниц и электронной почты автоматически преобразуются в ссылки.
  • Строки и абзацы переносятся автоматически.
Еще письма

Обсуждения

1 неделя Обращение

Вотв таком мусоре гуляют наши детки.

Просим оказать помощь беженцам и мигрантам с Украины. Необходимы продукты, вещи, одежда и обувь, школьникам и пожилым людям.

Если нужно выступить в вашем репортаже я готов!

Пусть у всех все будет хорошо

Спасибо Богу, что остались живые, но сейчас я в таких долгах и не могу позволить себе купить телефон

Да где только не писал, но увы долги растут, а добрых людей так и нет. Время видать уже не то, или люди все уже бедно живут. Всеравно надежда была.

3 недели Помогите

Забыла сказать ещё не успела раздать животных. И где можно снять дом от 20000 рублей может и по этому просят за несколько месяцев

Как легко в наше дикое рыночное время украсть обмануть за 5 минут и практически не возможно защитить себя от жуликов и мошенников в рамках Закона.

Здравствуйте дорогой Андрей Малахов.
Очень нравиться ваша передача,смотрю каждые выходные.Если пропускаю передачу ,смотрю на работе .

Согласна с каждым словом.

СОВЕРШЕННО СОГЛАСЕНЮ.ПОЧЕМУ МИХАЛКОВ Н.С.ЗАМЛЧИВАЕТ КТО КОНКРЕКТНО ВИНОВАТ.ПОСЛЕДНЕЕ ПОСЛАНИЕ ПРЕЗИДЕНТА РФ ВОЗМУТИЛО МНОГИХ РАБОТАЮЩИХ ПЕНСИОНЕРОВ.НИ СЛОВА ПРО НАС.А ВСЕ ЖДАЛИ.НАДО ИНДЕКСИРОВАТЬ Т

В данном контексте мне не понравилось отношение к другим детям, что значит круг общения ,лицеисты это что голубая кровь! Если Вы поступили в лицей, то Вы особенные!