Уважаемый Шавкат Миромонович! Я Иргашева Дильбар Тошпулатовна 1968года рождения, уроженка города Термез, республики Узбекистан, прошу рассмотреть мою жалобу на законном основании, относительно моего выселения и членов моей семьи, из купленного мною на законном основании дома. Обращаюсь, к вам, так как, от вашего решения, зависит моя дальнейшая судьба, и судьба моей семьи.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёевга
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори
О.Муродовга
Сурхондарё вилоят Термиз шаҳар А.Темир кўчаси 4 уй 2 хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро Д.Иргашева томонидан 91-588-22-23
ЎзР Бош прокуратураси Бошқарма бошлиғи ў/б А.Фозиловнинг имзоси билан 05.03.2019 йилдаги
№14/229-16-1246-сонли жавоб хатига нисбатан
Э Ъ Т И Р О З Н О М А
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Ҳурматли Отабек Муродович!
Мен Ўзбекистон Республикаси фуқароси, икки нафар фарзанднинг онаси сифатида 2015 йилдан буён суд, прокуратура, ички ишлар идоралари орасида сарсон-саргардон бўлиб, Одил суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёрдамидан умидсизликка тушганлигим сабабли, Сизларга 2019 йил 19 январь куни мурожаат қилган эдим.
Мурожаатимда, ҳурматли Шавкат Миромонович раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси ҳақида, улардан ҳалқ рози бўлиб турган бир пайтда, айрим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг айрим ходимлари томонидан хўжакўрсинга, фақат ўзининг ўтирган “креслоси”ни ўйлаб, халқ мурожаати ва дардини тингламасдан, уларга жон қойитмасдан, “худди қўриқчи” каби ўтирган ходимлар ҳақида ҳам гапиришга мажбур бўлмоқдаман.
Менинг ҳар иккалангизга йўлланган мурожаатимга Бош Прокуратура бошқарма (қайси бошқарма эканлиги ёзилмаган) бошлиғининг ўринбосари жаноби олийлари А.Фозиловнинг имзоси билан “асослантирилмасдан, мурожаатимдаги талаблар тегишли тартибда ўрганиб чиқилмасдан, фақатгина мурожаатимда ўзим кўрсатган ҳолатларни такрорлаб кўрсатилиб” жавоб йўлланган.
Ахир Прокуратура органлари қонунларнинг барча томонидан бир хилда ижро этилишини назорат қиладиган ваколатли орган ҳисобланади. Прокуратура ходимлари жойларда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Қонун” ижроси юзасидан қатор-қатор текширувлар ўтказиб, ушбу қонунни ижро хатоларга йўл қўйган ходимлар ва идоралар раҳбарларига нисбатан тақдимномалар киритиб, уларни интизомий, маъмурий жавобгарликка тортиш чораларини кўриб келишадиларку?
Менинг мурожаатим А.Фозилов томонидан қонун доирасида ўрганилмаганлиги, мурожаатимдаги барча талабларимга жавоблар берилмаганлиги, берилган жавоблар эса асослантирилмаганлигини бирор тарзда ўрганиб чиқадиган ходимнинг ўзи мавжуд эмас. Чунки А.Фозилов БОШ Прокуратурада ишлайди-да.
Шунга қарамасдан Оллоҳимга таваккал қилган ҳолда, Шавкат Миромоновичга, қонунга, адолатга ишонган ҳолда, токи бутунлай ер билан яксон бўлгунимча адолат ва ҳақиқат учун курашавераман.
Мен мурожаатимда (бугунги кунда Республика ипакчилик саноати уюшмасида фаолият юритаётган, пулдор) Бахром Шарипов, унинг низоли уй бўйича фирибгарликдаги шериклар Ҳасан Жўраев, С.Шакирова, В.Шокиров ва уларнинг “тегирмонига сув қуяётган” адвокат Тўра Алимардановларнинг ҳаракатларига баҳо бериш, айнан бир низо бўйича иккала тараф орасида пайдо бўлган 9 та фуқаролик, маъмурий ва жиноят ишларини ваколат доирасида ўрганиб чиқиб, уларга одилона, холисона ҳуқуқий баҳо бериб менга асослантирилган жавоб беришларини сўраган эдим.
Афсуски жаноб А.Фозилов фақатгина 2015 йил 19 октябрь куни ФИБ Термиз туманлараро суди томонидан “Олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида”ги фуқаролик ишини чақириб олиб, шу фуқаролик иши доирасида чекланган маълумот тўплаб, ишнинг ҳаракати тўғрисида менга (жавоб эмас!) маълумот юбориш билан чекландилар.
Берилган маълумот хатида - Иш ҳужжатларига кўра 11.12.1992 йилги давлат ордерига асосан тўрт хонадан иборат Термиз шаҳар А.темир кўчаси 4 уй 2 хонадоннинг 2 та хонаси жавобгар С.Шакировага уч нафар фарзандлари билан фойдаланиш учун берилган.
С.Шакированинг ўғли В.Шокиров 1998 йилдан буён мазкур хонадонда доимий рўйхатдан ўтган ҳолда онаси билан бирга яшаб келган.
Мазкур хонадон Термиз шаҳар ҳокимининг 27.10.2007 йилги 1141-сонли қарорга асосан С.Шакированинг номига хусусийлаштирилган ва унга 07.11.2007 йилда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилган.
Хусусийлаштиришда В.Шокиров, З.Сафарбоев ва М.Қурбоновалар иштирок этган.
Термиз шаҳар ҳокимининг 14.05.2008 йилги 480-сон қарорига асосан мазкур низоли хонадон 513 кв/м ер майдонида қўшимча равишда қурилган иморатлар С.Шакированинг шахсий мулки деб тан олинган.
С.Шакирова 08.10.2014 йилда нотариал тартибда тузилган олди-сотди шартномасига асосан Сизга сотган.
“Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасида хусусийлаштирилган турар жой эгасининг оила аъзолари ҳамда турар жой майдонига ҳақли бўлгиб, уни хусусийлаштиришга розилик берган шахслар шу турар жой майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар, хусусийлаштирилган уй-жойни сотиш ёки ижарага бериш уларнинг розилиги билан амалга оширилади, деб белгиланган.
ЎзР ФКнинг 116-моддасига кўра, қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Низоли уй-жой хусусийлаштирилиши натижасида С.Шакирова ва В.Шакировга умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлганлиги, уни тасарруф этишда В.Шакировнинг розилиги олиниши лозим бўлсада, уни розилигисиз С.Шакирова томонидан Сизга сотиб юборилганлиги, бунинг оқибатида В.Шакировнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етганлиги ва бошқа ҳолатлар асос қилиниб, суд олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида хулосага келган.
Мурожаатимда низоли уйни 100 млн сўмга сотиб олганлигим, шундан 57 млн сўмини пластик карта орқали Х.Жўраевнинг ҳисоб рақамига, 40 млн сўмини Б.Шариповга, 3 млн сўмини коммунал тўловлар учун тўлаганлигим баён қилган бўлсамда Б.Шарипов, Х.Жўраевлар ўз кўрсатмаларида мендан пул олмаганликларини баён қилганлар , шу сабабли суд қарорларига нисбатан протест киритишга асос топилмади” деб жавоб берилган.
Қуйидаги эътирозимни баён қиламан – С.Шакировага уй-жой берилганлиги тўғри, унинг уч нафар фарзандлари 1998 йилда хонадонга рўйхатга қўйилган бўлсада бироқ, 2007 йилга қадар бу хонадонда истиқомат қилиб келишмаган, бу ҳолат бирор қонуний ҳужжат билан асосланмаган. С.Шакированинг иккала қизи ҳам, ўғли В.Шакиров ҳам 2007 йилда бу хонадонда рўйхатда турмаган. Марҳум адвокат Т.Жабборов томонидан Термиз шаҳар манзил маълумотлар бюросидан олинган маълумотга кўра В.Шакиров 2007 йилда ушбу манзилда рўйхатда турмаган. Маълумотнома нусхаси судга ва прокуратура органларига тақдим этилган. Ҳаттоки С.Шакированинг ўзи ҳам охирги 10 йиллар давомида ушбу хонадонда яшамаганлиги, хондонда фақат ижарачилар яшаганлиги судда сўралган гувоҳларнинг (қўшнилар) кўрсатувлари билан ўз тасдиғини топган эди.
Урток Бош прокурор! жаноб прокурор А.Фозилов! фуқаронинг мурожаати ўрганилаётганида эхтиросларга асосланмасдан адолат ва қонунга асосланиши шарт эканлиги узига кундай равшан бўлса керак. Ахир у БОШ прокуратурада фаолият кўрсатиб келмоқдаку. Унга мен каби ҳуқуқ манфаатлари поймол бўлган жуда кўплаб фуқаролар мурожаат қилишидилар. У эса қонуний, мантиқий фикрлаб, адолатли тўхтамга келиш ўрнига шу каби асоссиз сафсатадан иборат жавоб йўллаш билан халқнинг қонунга, адолатга, прокуратурага бўлган ишончини сусайишига сабабчи бўлмоқда.
Жаноб прокурор А.Фозилов асоссиз мурожаатга рад жавобини беришлари мумкин, лекин жавоблари қонуний, адолатли, муҳокама ва эътирозга ўрин қолмайдиган даражада бўлиши шарт. Сизнинг жавобингизда В.Шакировнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига йўл қўйилганлигини эътироф этяпсиз-у, менинг ва нафақат менинг бутун оила аъзоларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларимизга унданда кўпроқ зарар етказилаётганлиги эътиборингиздан четда қолмоқда.
Бундай ҳол юзага келгандан кейин, вазирлик кошидаги ипакчилик булим бошлиги Бахром Шариповнинг Олий судга “етган қўли”, Бош прокуратурага ҳам етибди-да деган асосли шубҳага боришдан менинг бошқа имконим қолмайди. Асосим очилган 1-15/25820-сонли жиноят иши бугунги кунга келиб таг туги билан йук булиб кетганлигини прокурор А.Фозилов томонидан хам огзаки тасдикланди.
Берилган жавоб хатидаги - Иш ҳужжатларига кўра 11.12.1992 йилги давлат ордерига асосан тўрт хонадан иборат Термиз шаҳар А.Темир кўчаси 4 уй 2 хонадоннинг 2 та хонаси жавобгар С.Шакировага уч нафар фарзандлари билан фойдаланиш учун берилган.
С.Шакированинг ўғли В.Шокиров 1998 йилдан буён мазкур хонадонда доимий рўйхатдан ўтган ҳолда онаси билан бирга яшаб келганлиги ҳолати бўйича;
Қуйидаги эътирозимни баён қиламан – С.Шакировага уй-жой берилганлиги тўғри, унинг уч нафар фарзандлари 1998 йилда хонадонга рўйхатга қўйилган бўлсада бироқ, 2007 йилга қадар бу хонадонда истиқомат қилиб келишмаган, бу ҳолат бирор қонуний ҳужжат билан асосланмаган. С.Шакированинг иккала қизи ҳам, ўғли В.Шакиров ҳам 2007 йилда бу хонадонда рўйхатда турмаган. Марҳум адвокат Т.Жабборов томонидан Термиз шаҳар манзил маълумотлар бюросидан олинган маълумотга кўра В.Шакиров 2007 йилда ушбу манзилда рўйхатда турмаган. Маълумотнома нусхаси судга ва прокуратура органларига тақдим этилган. Ҳаттоки С.Шакированинг ўзи ҳам охирги 10 йиллар давомида ушбу хонадонда яшамаганлиги, хонадонда фақат ижарачилар яшаганлиги судда сўралган гувоҳларнинг (қўшнилар) кўрсатувлари билан ўз тасдиғини топган эди.
Жавоб хатдаги - Мазкур хонадон Термиз шаҳар ҳокимининг 27.10.2007 йилги 1141-сонли қарорга асосан С.Шакированинг номига хусусийлаштирилган ва унга 07.11.2007 йилда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилган.
Хусусийлаштиришда В.Шокиров, З.Сафарбоев ва М.Қурбоновалар иштирок этган деган қисми бўйича,
Қуйидаги эътирозимни баён қиламан–1993 йилдаги уй жойларни хусусийлаштириш тугрисидаги конуннинг 19-моддасига асосан турар жойлар эгалик, мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилилиши шарт деб курсатиб утилган, прокурор А. Фозиловнинг жавоб хатида С.Шакировага 07.11.2007 йилда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилган деб курсатиб утилмокда, лекин С.Шакировада 27.10.2007 йилги 1141-сонли, 2008 йилги 480-сонли хокимнинг С.Шакирова номига щахсий мулкка эгалик хукуки берилганлиги хакидаги қароридан бошка бирор бир хужжат мавжуд эмас, мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери мавжудлигини хеч бир орган текшириб чикмади.
Мазкур хонадон Термиз шаҳар ҳокимининг 27.10.2007 йилги 1141-сонли қарорга асосан С.Шакированинг номига хусусийлаштирилган, хусусийлаштиришда З.Сафарбоев ва М.Қурбоновалар иштирок этишганлиги ўз тасдиғини топган, чунки хусусийлаштириш материаллари орасида уларнинг, мазкур хонадонни хусусийлаштиришга нотариал идора орқали тасдиқланган розилик хатлари мавжуд. В.Шакировнинг эса розилик хати мавжуд эмас, биринчи босқич суди жараёнида ҳам хусусийлаштириш материаллари орасида В.Шакировнинг розилик хати мавжуд эмас эди, фуқаролик иши кейинги босқичларда кўрилишида хусусийлаштириш материали адвокатим орқали талаб қилиб олинган вақтда В.Шакировнинг тоза қоғозга ёзилган, нотариал тарзда тасдиқланмаган, ҳоким томонидан қабул қилинмаган, виза (устхат) қўйилмаган хат пайдо бўлиб қолди. Бу ҳолатлар судга тақдим этилган бўлсада, бироқ эътибордан четда қолиб В.Шакиров уй-жойни хусусийлаштиришга “розилик берган шахслар” жумласига кириб қолди. Чунки хусусийлаштиришга розилик берган шахс кейинчалик уй-жойга нисбатан даъво қилиш ҳуқуқига эга бўлади-да?
В.Шакировнинг розилик бермаганлиги ҳолати қуйидагилар билан асосланади, унинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги мурожаати рад этилганидан кейин, у ФИБ Термиз туманлараро ва Маъмурий ишлар бўйича Термиз шаҳар судига 2017 йилда ариза билан мурожаат қилиб, Термиз шаҳар ҳокимининг 2007 йил 27 октябрь кунидаги 1141-сонли қарорини бекор қилиб, уй-жойни унинг розилиги асосида хусусийлаштиришни сўраган. Унинг аризаси суд томонидан қаноатлантирилиб, Термиз шаҳар ҳокимининг 27.10.2007 йилдаги 1141-сонли қарори бекор қилиниб, низоли хонадон 2017 йилда Термиз шаҳар ҳокимининг 2459 ва 2460-сонли қарорлари билан В.Шакировнинг розилиги билан 2017 йилда хусусийлатирилиши ҳақида қарорлар қабул қилинган ва уй-жой хусусийлаштирилганлиги тўғрисида ордер берилган. Бу билан В.Шакиров 2007 йилда уй-жойни хусусийлаштиришга розилик бермаганлиги ҳолатини ўз ҳаракатлари билан исботлаган.
Кейинчалик менинг мурожаатимдан сўнг ФИБ Термиз туманлараро судининг 2017 йилдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, Термиз шаҳар ҳокимининг уй-жойни хусусийлаштириш тўғрисидаги 2459, 2460-сонли қарорлари ва уй жойга берилган ордерлар ҳақиқий эмас деб топилди.
З.Сафарбоев ва М.Қурбоноваларнинг Термиз шаҳар ҳокимининг 2007 йилдаги 1141-сонли ва 2008 йилдаги 480-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги мурожаатлари эса суд томонидан рад этилди.
Айнан ана шу Қарорларга кўра В.Шакиров низоли уй-жойни хусусийлаштиришга розилик бермаганлиги ҳолати ўз исботини топди ва розилик бермаган шахс мазкур низо бўйича тараф бўлиши ва судга даъво талаби билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Термиз шаҳар ҳокимининг 2008 йилдаги 480-сонли қарори билан низоли уй-жой С.Шакированинг шахсий мулки деб тан олинган ва у ушбу низоли уй-жойни ўз эрки иродасига кўра шахсан тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган. В.Шакиров ва бошқаларнинг розилиги умуман талаб этилмаган.
Шу асосда уй-жойни олди-сотди ҳаракатлари амалга оширилган, бу ҳаракатлар нотариал идора орқали расмийлаштирилган, С.Шакированинг ўзи олди-сотди шартномаси билан танишиб чиққанидан сўнг ўз дастхати билан шартномада –“шартнома мазмуни билан танишганлиги, сотилган уй-жойнинг пулини тўлиқ олганлиги”ни ёзиб имзолаган.
Жавоб хатидаги - “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасида хусусийлаштирилган турар жой эгасининг оила аъзолари ҳамда турар жой майдонига ҳақли бўлгиб, уни хусусийлаштиришга розилик берган шахслар шу турар жой майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар, хусусийлаштирилган уй-жойни сотиш ёки ижарага бериш уларнинг розилиги билан амалга оширилади, деб белгиланган. ЎзР ФКнинг 116-моддасига кўра, қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Низоли уй-жой хусусийлаштирилиши натижасида С.Шакирова ва В.Шакировга умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлганлиги, уни тасарруф этишда В.Шакировнинг розилиги олиниши лозим бўлсада, уни розилигисиз С.Шакирова томонидан Сизга сотиб юборилганлиги, бунинг оқибатида В.Шакировнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етганлиги ва бошқа ҳолатлар асос қилиниб, суд олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида хулосага келганлиги ҳақидаги жавоблар асоссизлиги юқоридаги ҳолатлар билан ўз тасдиғини топди. Уй-жой сотилишида В.Шакировнинг розилиги талаб этилмаган, чунки С.Шакирова нотариусга турмуш ўртоғи билан ажрашганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхасини, уйда фақат ўзи рўйхатда турганлигини тасдиқловчи уй-дафтари нусхасини, МФЙ маълумотномаларни тақдим этган эди. Бундан ташқари В.Шакиров жиноят содир этганлиги учун 2007 йилда унга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлиб, бир неча йиллар давомида қидирувда юрган ва низоли уй-жой қурилиш ишларида умуман иштирок этмаган ва ҳеч қандай ҳиссаси бўлмаган. Шунинг учун ҳам унинг ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етганлиги ҳолати умуман ўз исботини топмаган ва бу ҳолатнинг ўзи бўлмаган.
Жавоб хатидаги - Мурожаатимда низоли уйни 100млн сўмга сотиб олганлигим, шундан 57 млн сўмини пластик карта орқали Х.Жўраевнинг ҳисоб рақамига, 40 млн сўмини Б.Шариповга, 3 млн сўмини коммунал тўловлар учун тўлаганлигим баён қилган бўлсамда Б.Шарипов, Х.Жўраевлар ўз кўрсатмаларида мендан пул олмаганликларини баён қилганлар, шу сабабли суд қарорларига нисбатан протест киритишга асос топилмади” деб жавоб берилган.
Ҳурматли прокурор жаноблари, менинг Б.Шариповга 40 млн сўм пул берганлигим унинг менга СМС орқали йўллаган хабари билан, Х.Жўраевга 57 млн сўм пул берганлигим банкда менинг пластик карточкамдан ечилган 57 млн сўм пул унинг номига кирим қилинганлиги, 3млн сўм пуллар эса коммунал тўловлар учун тўланганлиги ҳақидаги квитанциялар билан 100 фоиз ўз тасдиғини топиб турган ҳолда Сиз қандай ақл билан, қандай тушунча билан Б.Шарипов, Х.Жўраевлар ўз кўрсатмаларида мендан пул олмаганликларини баён қилганлар, шу сабабли суд қарорларига нисбатан протест киритишга асос топилмади” деб жавоб бермоқдасиз??? !!!.
Ахир бу ҳолат очиқ ойдин кўриниб турган ғирт адолатсизликнинг ўзгинаси-ку???!!! Бундай ҳолда, ҳам 2014 йилги қийматдаги 100 млн сўм пулидан ажралган, ҳам 5 йил давомида сарсон бўлиб келаётган ва бугунги кунда бутун оила аъзолари билан ишсиз, бошпанасиз кўчада қолиб кетаётган мен каби ожиза аёлда Сизнинг жавоб хатингизга нисбатан нафрат уйғонишига ва Сизга нисбатан шу тахлитда қўпол тарзда эътирознома ёзишимга асосни ўзингиз яратмаяпсизми?
Ҳурматли Шавкат Миромонович !!!
Сиздан ўтиниб сўрайман, суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларингиз жараёнида, айрим нўноқ, билимсиз, фуқаронинг мурожаатига нисбатан ҳис-туйғусиз ходимларнинг юқоридаги каби асоссиз, мантиқсиз, ноқонуий жавоблари натижасида, мен каби ҳуқуқий жиҳатдан саводсиз фуқароларда норози кайфият пайдо бўлишига йўл қўйманг !
Менинг 5 йилга яқин вақт мобайнида суд ва прокуратура идоралари орасида сарсон-саргардон бўлиб келаётганлигим бўйича йўлланган мурожаатларимни ўз назоратингизга олиб, менинг оила аъзоларим билан кўчада қолиб кетмаслигимда
ўз ёрдамингизни аямаслигингизни сўрайман.
Сиздан илтимос мана шу уй-жой низоси билан боғлиқ барча ишларни бир жойга жамлаган ҳолда ўрганиб чиқиб, имкони бўлса уларни бир иш юритувга бирлаштириб, билимли, тажрибали, адолатли судьялар, прокурорлар, адвокатларим иштирокида очиқ-ойдин, шаффоф усулда консилиум қилиб асосли, адолатли, қонуний тўхтамга келиб адолат тикланишида амалий ёрдам кўрсатишингизни илтимос қилиб сўрайман.
Д.Иргашева
17.03.2019й
oskarirgasev@gmail.com
+998915882223
Более подробная информация о текстовых форматах
Пожалуйста!!!
Надо навести порядок в работе автобуса №300!
Боюсь не успею в этой жизни получить своё жильё!
Помогите найти сына
Правильно город добавить не смог, выскакивает список городов, и не дает дописать поселок, Миасское, это райцентр наш, а я в 40 км от него, п. Луговой.
Я приехала отдыхать в Архипку. Я была уверена, что до моря можно доехать автобусом или маршруткой. До моря по жаре в горку с горки идти - это еще тот подвиг.
Требуем отменить Указ о повышении пенсионного возраста в стране, женщинам с 60 лет, мужчинам с 65 лет. Вы знаете, что в стране и включая в Москве невозможно людям найти работу уже с 50 ти лет ?!
Необходимо срочно вернуть пенсионный возраст гражданам в стране
1.Я подал Заявку на изобретение в Федеральную службу по интеллектуальной собственности РФ, в Федеральный институт промышленной собственности.
Здравствуйте, Татьяна Николаевна Прошу Вас пожалуйста включить в список по обмену военнопленных СВО, моего брата Баньковского Константина Юрьевича 22.07.1983г.р.
Именим Аллаха прошу вас помочь
Жалко же все таки бойцов, как можем так и помогаем