Ташкент. Узбекистан 1 декабря, 2020 - 14:36
Открытое письмо
Алишеру Бурхановичу Усманову

ассалому алейкум Алишерака

АССАЛОМУ-АЛЕЙКУМ, ҲУРМАТЛИ
АЛИШЕР БУРХАНОВИЧ !

Яна бор Сизни безовта қилганим учун минг бор узр. Сизни ва оила аъзоларингизни кириб келаётган янги
2021 йил билан табриклайман, Сизга узоқ-умр, сиҳат-саломатлик ва ишларингизда каттадан-катта муваффақиятлар тилайман.
Ушбу хатимни шахсан ўзиз ўқиб, кейин бир хулосага келишингизни жуда ҳоҳлардим.
Келинг ўзимни таништирай, мен Тошкент шаҳри, Юнус обод тумани аввалги Кисловдский, ҳозирги Уста-Ширин маҳалласи, аввалги 2-линя Кутузова, ҳозирги Кўргазма кўчаси 51-уйда яшайман. Айни шу кўчада айрончиларнинг уйини қарама-қаршисида Сизнинг ота ҳовлингиз жойлашган.
Биламан, мани эслай олмасангиз керак, лекин мен Сизни ва рахматли дадангиз Бурхонакани ва ойингизни яхши танийман, қаердан деб сўрасангиз, рахматли Бурхонака онамларни ёпган патирларини жуда яхши кўрар эдилар, айниқса энди тандирдан узилганини, мани отам Артиков Ёдгорака, онам эса Артикова Ортиғой тирикчилик сифатида уйда нон ва патир ёпишар эдилар, жуда зўр нонвой эмасдиларку, лекин уларни ёпган патирларини Бурхонака рахматли бошқа шаҳарларга командировкага борганларида
10 та ёки 15 та олиб кетардилар.
Ўзимга келсак, мен оддий ишчи оласида туғилганман, ота-онам бизларни яъни 9 фарзандни боқиб, ўқитиб, катта қилиб, роҳат кўрмасдан бу дунёдан ўтиб кетишди. Уларни вақти-вақти билан Минор қабиристонига зиёрат қилиш учун борганимда, албатта раҳматли Бурхонота ва рахматли онангизни қабрларига бориб, уларни руҳларини шод қилиш ва жойларини жаннатдан ато этишини сўраб, тиловат қуръон ўқиб тураман. Оллоҳим уларни жойларини жаннатдан ато этган бўлсин (омин)
Ўзим тўғримда гапирадиган бўлсам, Тошкент шаҳрида эски номи Кисловодский ҳозирги Уста-ширин маҳалласида туғилдим, шу маҳалладги 143-мактабни битирдим, мактабдан сўнг спортга қизиққаним учун Тошкент шаҳридаги Жисмоний тарбия институтига кирдим ва у ерни 1980 йилда битирдим ва Тошкент вилоятидаги кичкина мактабда 3 йил ўқитувчи бўлиб ишладим ва 1984 йилдан 1986 йилга қадар армияда хизмат қилдим, хизматдан келгандан сўнг, Тошкент шаҳридаги институтларда ўқитувчи бўлиб ишладим. Бундан ташқари ҳаёт тақазоси билан 1997 йили иккинчи мутахассислик бўйича Тошкент Молия институтини сиртқи бўлимини тугатдим ва 1994 йилдан ҳозирги кунга қадар ҳукуматга қарашли давлат идорасида оддий ишчи бўлиб ишлаб келмоқдаман. Оилалиман, 3 фарзандим бор, битта ўғил ва икки қиз, уларни ҳаммасини оилали қилганман.
Сизни илгари ҳам ҳозир ҳам саҳоватли, донишманд ва узоқни кўра биладиган инсон сифатида биламан ва Сизни жуда ҳурмат қиламан. Шунингдек, шу кунгача кўплаб моддий тарафдан мухтож оилаларга ҳар тарафлама ёрдамингизни аямай ҳайрия ва эҳсон қилиб, улардан Сизнинг номингизга дуолар қилиниб, жуда катта савобларга қолаяпсиз, илойим оллоҳим Сизни ўз паноҳига олиб умризни янада узоқ қилсин.
Агар имкон бўлса Сиз билан яқиндан гаплашишни кўпдан бери орзу қиламан.
Сизга ота-боболардан ўтиб келаётган бир ҳикояни айтиб бермоқчиман, ушбу ҳикоя бир донишманд билан бир мамлакатнинг подшоҳи ўртасида бўлиб ўтган шаҳмат бўйича беллашуви тўғрисида...
Бир куни бир донишманд подшоҳини ҳузурига келиб, у билан шаҳмат ўйнамоқчи эканлигини ва бу беллашувда агар донишманд ютқазса ўзини жонини ҳадя қилишлигини, аксинча агар подшоҳ ютқизган тақдирда шаҳмат доскасининг ҳар бир катагига бир тиллодан қўйиб, ушбу тиллони шахмат доскасининг кейинги катагига қўшиб ундан чиқан сонни досканинг кейинги катагидаги худди шу сонга кўпайтиришни, ундан кейин худди шундай ҳолатни досканинг қолган катакларида ҳам такрорлашни, охирида яъни досканинг 35 катагида ҳосил бўлган сонни досканинг 36 та катагига кўпайтириб, шундан чиққан суммани донишмандга беришни айтибди, шундан сўнг подшоҳ ўзича буни бир ҳисоб-китоб қилиб кўрибти, яъни 36 та тиллони 36 тага кўпайтирса,
36х36=1296 тилло бўлар экан деб рози бўлибди. Шундан сўнг шахмат ўйини бошланибти, маълум вақт ўтгандан кейин ушбу мусобақада донишманд ғалаба қозонибти ва шундан сўнг подшоҳ ўзининг вазирига ғазнадан 1296 тиллони бериш тўғрисида фармон берибти, шундан кейин вазир томонидан донишмандга 1296 тилло берилганда, донишманд подшоҳни устидан қозига арз қилибти, қози масала нимадалигини тушунмасдан бу тўғрисида биринчи донишманддан сўрабти, шунда донишманд бўлган воқеани гапириб берибти, яъни шахмат доскасининг биринчи катагини устига қўйилган бир тиллони досканинг кейинги катагидаги бир тиллога қўшиб, ундан ҳосил бўлган сонни досканинг кейинги катагига қўйиб ўзига кўпайтириш кераклигини, шу каби досканинг
36 та катагининг ҳар бирида ушбу ҳолатни такрорлаб, ушбу чиққан суммани донишмандга бериш ҳақида подшоҳ билан келишилганини тушунтирибти, шундан сўнг қози подшоҳни ҳузурига бориб донишманд билан ҳақиқатдан ҳам шу тўғрисида келишилганми ёки йўқлигини сўраганда, подшоҳ бўлган гапларни инкор этмасдан, бўйнига олибти, шундан қози подшоҳга ўзини ғазнабонини чақиришни ва унга донишманд айтган масалани ҳал қилишни, яъни шахмат доскасини олиб келиб унинг устига 1 дона тиллони қўйишни ва ушбу тиллони донишманд айтгандак қилиб ечишни буюрибти, яъни, масалан, 1+1=2; 2х2=4; 4х4=16; 16х16=256; 256х256=65536; 65536х65536=4294967е9 ва ҳаказо сони чиққандан сўнг, ғазнабон подошҳга бу мисолнинг ечими йўқлигини, яъни ушбу мисолда шахмат доскасининг 36-катагидан чиққан сонни қанчлигини айтиб бўлмаслигини, яъни агар мабодо ушбу сон чиққан тақдирда ҳам подшоҳнинг бутун бойлиги ҳам етмаслигини айтибди, шунда подшоҳ донишмандни чақириб, ушбу масалани ким айтганини ва ундан унинг ечимини сўраганда, донишманд ҳам унинг ечимини йўқлигини, яъни агар бўлган тақдирда ҳам бутун дунёдаги подшоҳларни бойлигини йиққан тақдирда ҳам уларнинг бойлиги ҳам етмаслигини айтган экан.
Шунда подшоҳ донишманднинг ақлига қойил қолиб, унга истаган нарсасини сўрашини айтибти, шунда донишманд унга ҳеч нарса керак эмаслигини, фақат унинг бирдан-бир орзуси, подшоҳ ўзининг фуқароларини ҳар қандай вазиятда ҳам доим ҳимоя қилишлигини, уларни ҳеч қачон золимларни қўлига бериб қўймаслигини, умрининг охиригача доно подшоҳ бўлишлигини айтибди, подшоҳ ҳам унинг гапларини эшитиб, унинг ушбу орзусини бажаришга ваъда берибти....
Қиссадан ҳисса шуки, шу кунгача мен Сиз тўғрингизда ушбу ҳикояда айтилганидек, ўзингизни яқинларингизга, яъни ўз миллатингизга жуда кўп ҳам моддий ва ҳам маънавий ёрдам бериб келаётганингизни, Сизни саҳий ва қўлингиз очиқ инсон эканлигизни на фақат мен, бутун Ўзбекистон, қолаверса бутун дунёдаги ўзбек ва бошқа миллат фуқаролари билишини айтиш жойиздир.
Булар билан мен Сизга пахта қўйиш ёки лаганбардорлик қилиб айтвотганим йўқ, буни чин юракдан чиқариб айтвомман.
Ман юқоридаги ҳикояда айтилгандек бир дунё бойлик сўрамайман, фақат мани ёзганларимни шахсан ўзиз ўқиб, хулоса қилсангиз ва мани айтганларимга озгина эътибор қилсангиз бўлгани...
Энди энг асосийсига келсак, агар мумкин бўлса манга яқинда бошламоқчи бўлган кичик бизнесимга яқиндан моддий ёрдам берсангиз, мен оилавий бизнес очмоқчиман, яъни катта қизим дизайнер, ўғлим Сингапур университетини тугатиб, шу кунгача иш топаолмай юрибти, у ҳам Сизга ўхшаб бизнесмен бўлмоқчи, мутахассислиги банк-финансист, кичкина қизим ҳам Сингапур университетини битирган, мутахассислиги менеджер, у ҳам иш тополмай ҳозирда “Wyndham” Ташкент меҳмонхнасида вақтинча менеджер, турмуш ўртоғим ўзи медсестра лекин пенсияга чиқмасдан олдин Гиманстика олимпия заҳиралари спорт комплексида тарбиячи бўлиб ишлаган.
Шунга оилавий бизнесимни бошлаш учун 200,0 минг доллар керак бўлаяпти, шунга моддий ёрдам берсангиз деган умиддаман...
Мани асосий принципларимдан бири: ҳаётда ёмон инсонлардан кўра яхши инсонлар кўп, акс ҳолда бу дунёда яшашни маъноси қолмай, охирзамон бўлиши муқаррар бўлиши мумкин...
Сизга бўлган ҳурматим жуда чексиз ва хатимга ижобий жавоб кутиб, маҳалладошингиз Ҳикматилла, Ёдгор ўғли.
Адресим:
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани,
(аввалги 2-линя Кутузова) ҳозирги
Кўргазма кўчаси 51-уй.
Телефон: +99890-939-48-49
Пластик карта рақамим: 8600 1327 9240 8450
Амал қилиш муддати: 10/25
Асака банк
Artikov Xikmatilla

Комментарии

Сизга ва оила аъзоларингизни кириб келаётган янги 2021 йил билан махалламиз Уста-Ширин номидан самимий табриклаймиз..... Умрингиз узоқ бўлсин....Ер юзида Сизга ўхшаган инсонлар кўпайверсин илохим....

Обсудить

Plain text

  • Допустимые HTML-теги: <a> <em> <strong> <cite> <blockquote> <code> <ul> <ol> <li> <dl> <dt> <dd>
  • HTML-теги не обрабатываются и показываются как обычный текст
  • Адреса страниц и электронной почты автоматически преобразуются в ссылки.
  • Строки и абзацы переносятся автоматически.
Еще письма

Обсуждения

2 недели Обращение

Вотв таком мусоре гуляют наши детки.

Просим оказать помощь беженцам и мигрантам с Украины. Необходимы продукты, вещи, одежда и обувь, школьникам и пожилым людям.

Если нужно выступить в вашем репортаже я готов!

Пусть у всех все будет хорошо

Спасибо Богу, что остались живые, но сейчас я в таких долгах и не могу позволить себе купить телефон

Да где только не писал, но увы долги растут, а добрых людей так и нет. Время видать уже не то, или люди все уже бедно живут. Всеравно надежда была.

3 недели Помогите

Забыла сказать ещё не успела раздать животных. И где можно снять дом от 20000 рублей может и по этому просят за несколько месяцев

Как легко в наше дикое рыночное время украсть обмануть за 5 минут и практически не возможно защитить себя от жуликов и мошенников в рамках Закона.

Здравствуйте дорогой Андрей Малахов.
Очень нравиться ваша передача,смотрю каждые выходные.Если пропускаю передачу ,смотрю на работе .

Согласна с каждым словом.

СОВЕРШЕННО СОГЛАСЕНЮ.ПОЧЕМУ МИХАЛКОВ Н.С.ЗАМЛЧИВАЕТ КТО КОНКРЕКТНО ВИНОВАТ.ПОСЛЕДНЕЕ ПОСЛАНИЕ ПРЕЗИДЕНТА РФ ВОЗМУТИЛО МНОГИХ РАБОТАЮЩИХ ПЕНСИОНЕРОВ.НИ СЛОВА ПРО НАС.А ВСЕ ЖДАЛИ.НАДО ИНДЕКСИРОВАТЬ Т

В данном контексте мне не понравилось отношение к другим детям, что значит круг общения ,лицеисты это что голубая кровь! Если Вы поступили в лицей, то Вы особенные!