Вы здесь

Шавкат Мираманович Мирзиеевга

Карши шахар ИИБ терговидан норозилик тугрисида

Карши шахар ИИБ терговидан норозилик тугрисида

Кому адресовано письмо: 
Текст письма: 
Хурматли президентимиз Ш.Мирзиеев 2017 йилининг апрель ойида биз яшаб турган Карши Шахар 5 миттитумани 14 уй 9 хонадонни сотиб кенгайтириш максадида янги намунавий уй олмокчи эдик турмуш уртогим билан РФ да ишлаб озрок пулимизам бор эди. Изландик кидирдик сунг опамни кушниси Набиева Мавлуда исимли аел мани танишларим куп бу сохада ман сизларга уй топиб бераман деб биз билан биргаликда юриб уй кидирдик. Шундан сунг Мавлудани курсатган уйлари бизга жойи ва нархи екмади ва биз Карши шахар Буюк Турон кучасида курилаетган намунавий уйлардан бирига 2017 йил 27 апрель 74 000 000 сум тулаб куйдик. Шу мабойнида яна бироз пулимиз колганидан ва шу пулимизга ер оламиз деганимиздан Мовлуда исимли уша аел пулимиз колганидан хабардор эди. 2017 йил 20 май куни Мавлуда опа Нина исимли аелни, вактинча яшаб турган, дадамни уйига олиб келди ва бизлардан колган пулларизни беринглар, эвазига сизларга ховли керак булса манда иккита ховли бор, деб аввалига бошка уй жойининг кадастр хужжатини бериб, бу ишонч хосил киласизлар деб 20 000 000 сум пулимиззи олиб икки ой ичида кайтариб бераман деб кетди. Шундан сунг Мавлуда исимли аел, хар куни телефон килиб хар килганида колган пулларимизни сурар эди, беринг деб холи жонимга куймасди ва икки ой ичида колган 45 000 000 сум пулимиззи хам, олиб эвазига яна бошка бир кадастр хужжатини келтириб бериб, ман узим берган пулларизга кафиллик киламан ва номингизга Нинани уйини уткаришга ердам бераман деб ишончимизга кириб олди. Икки ойдан сунг биз бориб нима булди, качон уткарасан деб борганимизда, бу пулинг кам яна 100 000 000 сум берсанглар натариусга борамиз ва номларинга уткараман деб жавоб берди. Бизда сиз айтган пулимиз йук деб айтдик ва пулимизни кайтариб беришлигини сурадик. У бизга хозир пулим йук озрок кутасизлар, уйимни сотганимда бераман деб айтди. 10 кунлардан сунг Нина 4 кунлардан бери натариусда юрибди, уйини сотаман деб сизларда уни уйини хужжати бор ку чакирмадими деб айтишди. Турмуш уртогим Нина берган уй жойининг кадастр хужжатини олиб, кадастр идорасига бориб текширтириб келдилар ва бизга Нина томонидан берилган уй жойининг кадастр хужжатини калбаки эканлигини билдик. Кейин Нинани уйига бордик нимага бизни алдадинг, нимага ундай килдинг, деганимизда у бизни тинчлантириб, унака хужжатдан манга 20 та бор, сизлар хавотир олманглар шу уйни сотаман ва пуллариззи бераман деди. Шундан сунг уйиям сотилмади, чунки билсак, Нина жуда куп одамларни шунака йул билан пул олавериб, катта карзга кириб кетган экан ва биз деярли хар куни уйига бориб пулларимизни талаб килавердик. Хар борганимизда, хар гаплашганимизда Нинани видео ва аудио езувларини килиб бордик албатта яширинча. Сентябрь ойида у менга тилло буюмлар сотадиган танишинг борми ,бор булса хафтасига булиб булиб берамиз, деб гаплашиб, олиб келсанг ман бирон жойдан фоизга пул оламан ва пулингни бераман деди. Ман ноилож ахволда колдим ва шундей килсам пулларимни оламан деб, унинг айтганини килдим, бир икки марта олиб келдим, барибир пулларимни бермади, энди нима киласиз кандей бермокчисиз деганимда, у менга купрок тилло олиб келсанг, купрок пулингни оласан деб айтди ва 10 267 000 сумлик тилло такинчок олиб келдим, шундан хам у мени пулларимни килиб беролмади ва мен ундай килмайман, пулимни килиб беринг деб хар куни Нинаникига борадиган булдим. 2017 йил 21 сентябрь куни Нина мани уйига чакирди, бугун пул булади, кел деди, борсам, 8 та аел бор экан мандан бошка, хаммалари пулларини олиш учун боришган экан, уларни хам Нина чакирган экан. Нинадан хамма пулини сурашганида, у узини сочларини, бетларини юлиб , узини уриб вой дод, бакир чакир килиб, мани тинчимга куясизларми йукми деб, угилларини чакира бошлади, бир угли камокдан чиккан экан, хозирги кунда Карши шахар ИИБ да АТИ хисобида турар экан, исми Хасанов Даврон шу бола, онаси Нина чакирганидан кириб келди ва огизга олиб булмайдиган хакоратли сузлар билан хакорат кила бошлади, уша аеллар орасида онасидан хам катта ешли аеллар хам бор эди ,шунга карамай Хасанов Даврон, бир зумда кучага чикиб, кулида пичок билан кириб келди ва хозир кетмасанглар, онамни тинч куймасанглар, битта битта суяман хаммаларингни деб бакира бошлади. Биз унинг ахволидан куркиб, кучага кочиб чикдик ва тугри Карши шахар ИИБ бориб, булиб утган холат ва юкоридаги бизларни алдаб пулларимизни олганлиги юзасидан ариза билан мурожат этдик. Карши шахар ИИБ ТБ суриштирувчиси Ж.Шукуров 2017 йил 23 октябрь куни Худойкулова Нигора ( Нина ) ни устидан, Уз.Рес. ЖК нинг 168 модда 3 кисми билан жиноий ишини кузгатди ва декабрь ойининг урталарига келиб, ушбу жиноий иш бошка терговчига утказилди, яъни А. Мейлиевга. А. Мейлиев ишни тезлаштирди ва бизга 30 декабрь да ман Худойкулова Нигорани камокка оламан ва пулларизни ундириб оласизлар, деди, аммо 30 декабрь куни, хаммаси биз кутганданам баттар булди, Худойкулова Нигорага нисбатан кузгатилган жиноий иши, 83 моддани куллаб тухтатилганлигини айтишди. Биз 4 январь куни бордик, хакикатдан хам А. Мейлиев ишни тухтатганлигини ва келгусида фукаролик ишлари буйича Судга мурожат киласизлар деб айтди. Биз томондан, терговга далил сифатида такдим этилган, видео ва аудио езувлари, Худойкулова Нигора томонидан езилган тилхатлар, хамда уй жойининг калбаки кадастр хужжатлари, далил булмайдиган булди, аммо бошидан пулларимизни борлигини билиб юрган, шу кучага бизни киргизган, Набиева Мавлуданинг берган уйдирма, бухтон, елгон курсатмаси, Нинанинг фойдасига утди. Бундей холатни кандей килиб изохласа булади. Бундан ташкари, Худойкулова Нигоранинг угиллари, Достон ва Даврон Хасановлар ва Нигорани узи Карши шахар ИИБ ТБ суриштирувчиси Ж.Шукуровни, хизмат хонасида, мени иккита углимни улдираман деб тахдид килганлиги ва Худойкулова Нигора яна уша Карши шахар ИИБ ТБ суриштирувчиси хонасида ялпайиб етиб олишлигига, ким шундай эркинлик берганлигига хайрон колдим. 2017 йил 21 сентябрь кунида езган аризамизда камалиб чиккан хозирги кунда Карши шахар ИИБ да АТИ профилактика хисобида турган Худойкулова Нигорнинг угли Хасанов Даврон пичок кутариб хаммани хакорат килганлиги учун хам ханузгача бирон бир чора куришгани йук. Мен Карши шахар ИИБ ТБ терговидан лол колдим ва уларга ишонмай колдим, шунинг учун Сиздан илтимос килиб сурайман Худойкулова Нигорага нисбатан, кузгатилган жиноий ишни, кайта кунгли тоза, халк учун, президент учун, давлат учун ишлайдиган орган ходимларига, утишини таъминлаб ва узингиз назоратингизга олишлигингизни сурайман. Чунки Сиздан бошкасига ишонмай колдик, Сизни олиб бораетган сиесатингиз ва айникса халк ичида юрганингиз хамда халкни тенглаганингиздан биз мамнунмиз, аммо мана бундай тергов харакатидан одамни рухан чуктириб юбораркан. Хозирги кунга келиб Худойкулова Нигора мендан жами 75 миллион сум олиб бермай юрибди. Ха ахмоклик килдик, ха болаларча алданиб колдик, лекин биз ишонган давлат посбонлари нима учун бизларни Нинага ухшаган кимсалардан химоя килиши керакку. Уч ойча эрта эндин деб суриб келди вактни чузиб, камокка оламан деб айтиб туриб ва жиноий ишни тухтатиб одамларни сарсон саргардон кучасига тикиш ман уйлайманки бу тугри эмас.
Автор письма: 
Раджабова Чарос Амановна
Откуда вы: 
Кашкадаре вилояти. Карши шахар А.Кодирий 13 уй
Подписка на RSS - Шавкат Мираманович Мирзиеевга